Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَكُلَّ إِنسَانٍ أَلْزَمْنَاهُ طَائِرَهُ فِي عُنُقِهِ وَنُخْرِجُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كِتَابًا يَلْقَاهُ مَنشُورًا -13, اقْرَأْ كِتَابَكَ -14,
– „Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз (яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур). Биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз“.                   [17:13-14]


Азоб тотмайдиган, нажот топган мўминларнинг китоби ўнг қўлларидан берилади, гуноҳи кабираларни қилган мўминларга эса орқа тарафдан берилади. Кофирларга бўлса чап томонидан берилади.
Оллоҳ Таоло айтади:


فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ -7, فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا -8, وَيَنقَلِبُ إِلَى أَهْلِهِ مَسْرُورًا -9, وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ وَرَاءَ ظَهْرِهِ -10, فَسَوْفَ يَدْعُو ثُبُورًا -11, وَيَصْلَى سَعِيرًا -12,
– „Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак. Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса. Бас, у ўлимини чақириб қолажак. Ва дўзахга киражак“.                                                          [84:7-12]
Яна айтади:


وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِشِمَالِهِ فَيَقُولُ يَالَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِِيَهْ -25, وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِِيَهْ -26, يَالَيْتَهَا كَانَتِ الْقَاضِيَةَ -27, مَا أَغْنَى عَنِّي مَالِِيَهْ -28, هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِِيَهْ -29, خُذُوهُ فَغُلُّوهُ -30, ثُمَّ الْجَحِيمَ صَلُّوهُ -31, ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ -32,
– „Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимсага келсак, бас, у дер: «Эҳ, қанийди, менга китобим берилмаса эди! Ва мен ҳисоб-китобим (яъни оладиган жазоим) нима эканлигини билмасам эди! Эҳ қанийди, ўша (биринчи ўлим барча нарсани) тугатгувчи-узгувчи бўлса (ва Қиёматдаги мана бу қайта тирилиш бўлмаса) эди. Менга (не машаққатлар билан топган) мол-дунёим асқотмади-я! Мулку салтанатим ҳам ҳалок бўлиб кетди-я!» (Бас, Оллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): «Уни ушлаб, кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлмиш занжирга солиб боғланглар!»“     [69:25-32]
Албатта, жаннат ва дўзах ҳақ деб иймон келтириш ҳам охиратга бўлган иймондандир. Жаннат мўминлар учун яратилган жой бўлиб, унга кофир ҳеч қачон кирмайди.
Оллоҳ Таоло айтади:


وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ
– „Ва тақводорлар учун (эни осмонлар ва ер баробарида бўлган) жаннат тайёрлаб қўйилган“.               [3:133]
Яна айтади:


وَنَادَى أَصْحَابُ النَّارِ أَصْحَابَ الْجَنَّةِ أَنْ أَفِيضُوا عَلَيْنَا مِنَ الْمَاءِ أَوْ مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ حَرَّمَهُمَا عَلَى الْكَافِرِينَ

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260